Бухоро вилоят Статистика бошқармаси ходимлари ўртасида Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозим мавзусида маънавият соати ўтказилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Ҳакимов, етакчи мутахассис М.Қурбонова, Бухоро вилоят Статистика бошқармаси маданият ва маънавий-маърифий ишлари буйича масъул ходим Дилноза Джураева, ҳамда Бухоро шаҳар "Мавлоно Шамсиддин Маҳбубий" жомеъ масжиди имом хатиби Б.Манзитовлар иштирок этди ва мавзу юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.
Жумладан, бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари купайиб бормокда. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг хаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боғлиқ. Ислом динимиз тарихидан яхши маълумки, ҳали Аллоҳнинг мўминларни эзгуликка чорловчи муқаддас китоби Қуръони Карим пайғамбаримизга нозил қилинишдан олдин жохилият замонлар бўлган. Жаҳолат замони одамлари яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва баднафслик, ҳалол ва харомнинг фарқига боришмаган. Муқаддас динимиз ахкомлари айнан ана шу қараш, яшаш тарзини тарозуга соладиган инсонларни фақат яхшиликка, эзгуликка чорлайдиган амалларни бизлар ва суннат ва фарз қилдилар. Динимиз тинчлик, бағрикенглик, инсонпарвар, бир сўз билан айтганда эзгуликни ўзида мужассам этган.
Жаҳолат – арабча сўз бўлиб, илмсизлик маъносини англатади. Илмсизлик, жаҳолат инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб бориши муқаррар. Маълумки, жаҳолат ва жоҳилликнинг давоси – бир қанча бўлиб, улардан энг асосийси – китоб ўқишдир. Дарҳақиқат, китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур бағишлайди, жаҳолатга барҳам беради, турли-туман васвасаларни киши онгидан қувиб чиқаради.
Биз “жаҳолат” деганда одатда диний жаҳолат, ақидапарастликни тушунамиз. Лекин бугунги ҳаётий жараёнлар жаҳолат ҳамма соҳада ҳам учраши, агар унга қарши ўз вақтида кураш олиб борилмаса, ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Биз бугун жаҳолат деган балога иқтисодиёт соҳасида ҳам, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият тизимида ҳам, қўйингки, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида дуч келяпмиз ва бу иллат қўл-оёғимизда бамисоли кишан бўлиб турибди. Бу кишандан халос бўлмасдан туриб, тараққиёт ва ривожланиш ҳақида ҳеч қандай сўз бўлиши мумкин эмас.
Маърифат воситасида курашиш деб, бирон бир хавфнинг моҳиятини чуқур англаб, унга қарши билим билан онгли равишда курашишга айтилади. Жамият аҳлининг мустаҳкам ва равшан мафкураси, унинг мақсад-муддаоси бўлиши керак. Модомики, мақсад, ғоя ҳақида мулоҳаза юритар эканмиз, олдин баён этганимиздек, «Мақсад дегани — халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир байроқ. Бу байроқ бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ғурур-ифтихорини, керак бўлса, қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган улуғ кучдир.
Тадбир давомида ушбу мавзуга оид ходимлар билан биргаликда савол жавоб тарзида фикрлар билдирилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Бухоро шаҳар бўлинмаси