Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech

Бугун Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқаро спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Ў.Барноев, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти У.Ахмаджонов, теғишли соҳа раҳбарлари ҳамда 800 дан ортиқ вилоятимиз спортчи ва мураббийлари иштирок этди.

“Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик фестиваллари бутун вилоятимиз бўйлаб ташкил этилмоқда.

Бухоро шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида вилоятдаги ОАВ вакиллари иштирокида “Шижоат, профессионал маҳорат, холислик ва чуқур таҳлилий салоҳият – давр талаби” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Қоракўл ва Олот туманида ташкил этилган тадбирларда барча маҳалла фуқаролар йиғинларидан деҳқон ва фермерлар, чорвадор ва боғбонлар, қишлоқ хўжалик корхоналари вакиллари, дала заҳматкашларига камарбаста бўлган ҳашарчилар, вилоятимиз ва юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган меҳмонлар иштирок этди. 

Бухоро шаҳридаги “Ни­коҳ уйи”нинг манзили ўзгарди. Муассаса улуғ мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат но­ми билан юритиладиган боғда барпо қилинган қўш қаватли кошона — Бахт уйига кўчиб ўтди.

Tugmani bosing Tinglash