Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech

Ҳар бир ҳудуд учун ажратилган майдонда фермерлар, тажрибали томорқачилар, чорвадор ва боғбонлар, ҳунармандлар, қайта ишлаш корхоналари ўз маҳсулотлари кўргазмасини намойиш қилди. Шунингдек, ҳудудларга хос миллий халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг бадиий чиқишлари ташкил этилди. Ўзбек миллий кураши бўйича мусобақада вилоят полвонлари билан бирга, юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган ҳамда қўшни Қозоғистон ва Туркманистонлик  маҳоратли курашчилар иштирок этди. 

Таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига хуш кайфият, кўтаринки руҳ бағишлади. 

Tugmani bosing Tinglash