Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech

Унинг биринчи қаватида никоҳларни тантанали қайд этиш ва маросимлар заллари, келин-куёвлар, уларнинг яқинлари учун дам олиш хонаси ва ошхона жойлашган.

– Биномизнинг ҳавас ­қи­ладиган жиҳатлари кўп, – дейди муассаса мудираси Зуҳра Мақсудова. – Бу ерда ҳужжатлар сақланадиган архивимиз ва давлат нотариал идораси ҳам фаолият юритади.

Бахт уйининг очилиш кунида илк никоҳлар расмийлаштирилди. Бахтиёр жуфтликлар кошона ёнидаги Абдурауф Фитрат ҳайкали по­йига гуллар қўйишди. Эндиликда бу – “Оила”, “Раҳбари нажот” каби асарларида оила муқаддаслигини улуғлаган буюк ижодкорга эҳтиром рамзи сифатида анъанага айланади.

Tugmani bosing Tinglash