Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech

Қоракўл ва Олот туманида ташкил этилган тадбирларда барча маҳалла фуқаролар йиғинларидан деҳқон ва фермерлар, чорвадор ва боғбонлар, қишлоқ хўжалик корхоналари вакиллари, дала заҳматкашларига камарбаста бўлган ҳашарчилар, вилоятимиз ва юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган меҳмонлар иштирок этди. 

Бухоро шаҳридаги “Ни­коҳ уйи”нинг манзили ўзгарди. Муассаса улуғ мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат но­ми билан юритиладиган боғда барпо қилинган қўш қаватли кошона — Бахт уйига кўчиб ўтди.

Қоракўл туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қоракўл туман кенгаши, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Қоракўл туман бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимиз миқёсида қисқа вақт давомида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, истеъдодли йигит-қизларни аниқлаш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидлашди.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Бухоро давлат университетида Япониянинг Вакаяма университети, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Ўзбек-япон маркази ҳамкорлигида “БухДУ-Вакаяма туризм таълими ва тадқиқотлари маркази” очилиши маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази ишга туширилди.
Тадбирни тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Ўктам Барноев, Адлия вазири Русланбек Давлетов, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.
Марказда ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматларини олиш жараёни ҳақида сўзлаб берадиган робот, бепул WiFi, шунингдек, кутиш вақтини янада мазмунли ўтказиш учун яратилган электрон кутубхона каби янги шароитлар мавжуд. 

Tugmani bosing Tinglash