Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Buxoro viloyati Statistika boshqarmasi Powered By GSpeech

Ҳисобот тақдим этувчи субъектлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ­5290-сон “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони муносабати билан, давлат статистика ҳисоботлари шаклларини:

- 1-К (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”, 1-К shakliga ilova (sanoat) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”, 1-К shakliga ilova (xizmat) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”, 1-К shakliga ilova (savdo) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”ларни – 5 сентябрдан кечиктирмай;

- 2-narx (ойлик) “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот”ини – 7 сентябрдан кечиктирмай тақдим этишга ўзгартирилди.

Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси серверлари кечаю кундуз ишлашини ва Сиз ҳоҳишингизга қараб ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юборишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Tugmani bosing Tinglash